Жаҳон | 23:24 / 06.09.2022
10977
1 дақиқада ўқилади

Иқтисодиёт, тиббиёт, энергетика ва демократия – Лиз Трасс бош вазир лавозимидаги илк нутқини сўзлади 

Трасс иқтисодиётга ва солиқларни пасайтиришга етарлича эътибор қаратади. Бундан ташқари, у тиббиётни ислоҳ қилмоқчи ва энергетик инқироз оқибатларини бартараф этишга ваъда берди. 

Фото: Leon Neal / Staff / Getty Images

Буюк Британиянинг янги бош вазири Лиз Трасс илк нутқида асосий эътиборни қайси соҳаларга қаратишини маълум қилди

Трасснинг сўзларига кўра, у иқтисодиётга ва солиқларни пасайтиришга етарлича эътибор қаратади. У шунингдек, тиббиётни ислоҳ қилмоқчилиги ва соғлиқни сақлаш соҳасини мустаҳкам асосга қўйишини айтди.

Бундан ташқари, Трасс энергетик инқироз оқибатларини бартараф этишга ваъда берди. 

«Жорий ҳафтада электр энергияси тўловларини тўлаш ва келгусидаги энергия таъминоти бўйича чоралар кўраман», — деди Буюк Британия бош вазири. 

Шу билан бирга, Лиз Трасс Буюк Британия бутун дунёда эркинлик ва демократияни ҳимоя қилишини айтди. 

"Дунё хавфсиз бўлмаса мамлакатимиз хавфсиз бўлмаслигини англаган ҳолда иттифоқчиларимиз билан биргаликда бутун дунёда эркинлик ва демократияни ҳимоя қиламиз", - деди у. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид