Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ўрмон ёнғинлари оқибатларини бартараф этишда ёрдам таклиф қилди
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари амалий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 сентябрь куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида давлат раҳбари Қозоғистон етакчисига Қўстанай вилоятидаги ўрмон ёнғинлари муносабати билан далда сўзларини билдирди ҳамда фавқулодда ҳолат оқибатларини бартараф этишда зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини қайд этди.
Икки мамлакат президентлари Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, икки томонлама ҳамкорлик устувор йўналишларида амалий шерикликни кенгайтиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқди.
Савдо, саноат, энергетика, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиёт бошқа тармоқларида кооперация лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Шу ойда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммити кун тартиби муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
08:50 / 22.05.2025