Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Хитойга зилзилада кўплаб одам нобуд бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Хитойнинг Сичуан музофотида кучли зилзила оқибатида кўплаб одам нобуд бўлгани ва оғир жароҳат олгани муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзинпинга ҳамдардлик йўллади.
«Бутун Хитой халқига чуқур таъзия изҳор этиб, давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар шифо топишини тилади», дейилади президент матбуот котиби хабарида.
5 сентябр куни Хитой жануби-ғарбидаги Ганзи-Тибет автоном округининг Лудинг уездида 6,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Унинг ўчоғи 16 км чуқурликда бўлган, дея хабар берди «Синхуа» агентлиги Хитой сейсмологик тармоқлар марказига таяниб.
6 сентябр ҳолатига кўра, 66 киши вафот этган, яна 15 киши бедарак йўқолган, 253 нафар аҳоли вакили тан жароҳати олган, улардан беш нафарининг аҳволи ҳозирда ўта оғир, 70 нафари эса оғир тан жароҳати олган.
Зилзила туфайли Сичуан провинцияси маъмурияти фавқулодда вазиятларга энг юқори даражадаги жавоб бериш режимини жорий қилди.
Мавзуга оид
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди
23:16 / 01.04.2025