Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ҳайтек-компанияларга 10 йил давомида Хитойда янги заводлар қуришни тақиқлади
Қўллаб-қувватлаш дастури асосида ёрдам олаётган компанияларга бу маблағлардан Хитойга инвестиция киритиш учун фойдаланиш тақиқланади.
АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти федерал молиялаштириладиган компанияларга 10 йил давомида Хитойда янги заводлар қуриш тақиқланишини билдирди.
Ушбу тақиқ яримўтказгич саноатини ривожлантиришга қаратилган қиймати 50 миллиард долларлик режанинг бир қисми ҳисобланади.
Америка корпорациялари Хитойдаги ишлаб чиқарувчиларга қарамликни камайтириш учун давлат уларни кўпроқ қўллаб-қувватлашини талаб қилмоқда.
Улар глобал микрочип танқислигига дуч келган.
АҚШ савдо вазири Жина Раймондонинг сўзларига кўра, давлат қўллаб-қувватлаш дастури асосида ёрдам олаётган компанияларга бу маблағлардан Хитойга инвестиция киритиш учун фойдаланиш тақиқланади.
Август ойида АҚШ президенти Жо Байден юқори технологияли ишлаб чиқариш ва илмий тадқиқотлар учун 280 миллиард доллар ажратилиши тўғрисидаги қонунни имзолаганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025