Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Бир боламни тупроққа бердим, иккинчиси омон қолсин!” – фарзанди учун курашаётган она мадад истайди
Андижонлик оила бир эмас, икки фарзанднинг оғир хасталикдан қийналиши билан синовдан ўтмоқда. Уч қиз, бир ўғилни тарбиялаётган ота-она учун оққонга чалинган қизининг вафоти мудҳиш воқеа бўлган эди. Энди эса ёлғиз ўғиллари – 17 ёшли Муҳаммадали бош мия қон-томирлари касаллиги оқибатида оғир аҳволда қолган.
“Саккиз йилдан бери боламни даволатмаган жойимиз қолмади. Ўғлим икки марта инсультни бошидан ўтказди. Деҳқончилик қиладиган еримизни, бор-йўғимизни сотиб муолажаларига ишлатдик. Охирги чора Ҳиндистонда топилиши мумкинлигини айтишди. Яхшилар кўмагида хориждаги клиникада операция қилдирдик. Лекин боламнинг аҳволи оғирлиги сабабли харажатлар биз кутгандан ошиб кетди. Операциядан кейин ҳам оёққа туриши учун ҳали олинадиган муолажаларга маблағимиз қолмади. Бир боламни оққон туфайли бериб қўйгандим. Бунисини сақлаб қолиш учун ҳаракат қиляпмиз. Болам ўз оёғи билан келган эди, ўз оёғи билан ватанга қайтишини сўрайман”, – дейди беморнинг онаси Саодат Абдувалиева.
Саодат опа ўқитувчи, турмуш ўртоғи эса мавсумий ишчи. Аммо Муҳаммадалининг даволаниши билан овора ота-она ҳозир ишлай олмаяпти. Бемор боласи билан хорижда саргардон оила саховатли инсонлар мададига муҳтож.
Муҳаммадали Абдувалиевга оид маълумотлар:
Uzcard: 8600 0424 7848 4149 бемор Муҳаммадали Абдувалиев номида
Humo: 9860 1501 2097 3832 қариндоши Мансур Йўлдошев номида
Манзил: Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани, Қорасув шаҳри, «Юксалиш» МФЙ, 32-уй.
Мавзуга оид
20:18 / 08.05.2025
Билл Гейтс 20 йил ичида деярли барча бойлигини хайрияга йўналтиришига ваъда берди
15:18 / 06.03.2025
“Эзгу Амал” жамғармаси янгиланган низомини эълон қилди
15:30 / 03.02.2025
Ўзбекистонда “Она уйи” хайрия лойиҳаси тақдимоти ўтказилди
13:54 / 31.01.2025