Ўзбекистон | 19:00 / 07.09.2022
5768
1 дақиқада ўқилади

Лимончилик мактабини ривожлантириш истиқболлари

Ўзбекистонда лимончилик мактабини ривожлантириш мақсадида замонавий лимонзорлар барпо этиш борасида қатор лойиҳалар йўлга қўйилмоқда.

Марказий Осиё ва МДҲда биринчилардан бўлиб айнан бизнинг диёримизда, яъни Ўзбекистонда йирик лимончилик мактаби шаклланган. Халқ академиги, Ўзбекистон лимончилик мактаби асосчиси Зайниддин Фахриддинов фаолияти шу давр билан чамбарчас боғлиқ. Бугунги кунда тармоқни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш мақсадида лимончилик соҳасини янада ривожлантиришга доир Президентнинг бир қатор қарорлари қабул қилинди. “Осиё тараққиёт банки”, “Жаҳон банки”, “Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги” ҳамда “Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси” каби молиявий институтлардан хорижий кредит линиялари жалб қилинди. 
Туронбанкнинг молиявий кўмаги билан республика бўйлаб истиқболли лойиҳалар йўлга қўйилиб, ҳудудларда комплекс равишда замонавий лимонзорлар барпо этиш ишлари бошланган.

Реклама

Мавзуга оид