Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда етиштириладиган 1 млн тонна пахта мамлакатда тўлиқ қайта ишланиши маълум қилинди
Ўзбекистон тўқимачилик соҳасидаги салоҳияти Испанияда тақдим этилди.
Мамлакат корхоналари хорижий брендлар ишлаб чиқариш занжирига қўшилиши бўйича етакчи компаниялар ва ритейлерлар билан музокаралар олиб боришга йўналтирилган фаолият доирасида Ўзбекистон Испаниядаги элчихонаси вакиллари Валенсия ҳамжамияти ATEVAL тўқимачилик тадбиркорлари уюшмаси раҳбарияти ва йирик тўқимачилик компаниялари вакиллари билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Учрашув доирасида Испания томонига Ўзбекистон тўқимачилик соҳасидаги салоҳияти тақдимоти ташкил этилди. Ҳозирги пайтда мамлакатда етиштириладиган 1 миллион тонна пахта Ўзбекистонда тўлиқ қайта ишланиши таъкидланди. Ўзбек компаниялари ўз маҳсулотлари учун Европа иттифоқи бозорида талаб этиладиган энг нуфузли халқаро сертификатларга эга бўлаётгани ва бундай компаниялар сони кундан кунга ўсиб келаётгани қайд этилди.
Музокаралар жараёнида ATEVAL уюшмаси раиси Хосе Серна Реверта мамлакатдаги ўзгаришларни, ислоҳотларни, Ўзбекистон халқаро майдондаги обрўйи ва нуфузи ўсиб бораётганини эътироф этди.
Хосе Серна Реверта сўнгги 5-6 йил давомида Ўзбекистонда иқтисодий ва таркибий ислоҳотлар амалга оширилиши натижасида бизнес юритиш учун дўстона ва жозибадор муҳит яратилгани тадбиркорлар ва инвесторлар республикага бўлган ишончини ошираётганини таъкидлади. “Ўзбек тўқимачилик корхоналари маҳсулотлари, айниқса, Фарғона водийси компаниялари томонидан ишлаб чиқилаётган пахта ва ипак матоларига нафақат Испанияда, балки бутун дунёда қизиқиш ортиб бормоқда”, деди хорижлик эксперт.
1977 йилда ташкил этилган ATEVAL Валенсия ҳамжамияти тўқимачилик тадбиркорлари уюшмаси ҳисобланади. Уюшма фаолиятидан кўзланадиган асосий мақсад Валенсия тўқимачилик компаниялари умумий манфаатларини ҳимоя қилиш ва ифодалаш билан изоҳланади. Ҳозирда у 300 дан ортиқ аъзо компанияларни ўз атрофига бирлаштирган.
Мавзуга оид
14:55 / 27.05.2025
Пахта ва ғаллачиликда юқори кўрсаткичларга эга субъектлар қўшимча рағбатлантирилади
17:04 / 01.05.2025
АҚШ Ўзбекистон пахта саноатини молиялаштирганини эшитган Илон Маск кулиб юборди
22:00 / 25.03.2025
АҚШ Меҳнат вазирлиги 38 миллион долларлик хорижий ёрдамни тўхтатди
20:13 / 14.02.2025