Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда Биринчи президент кунидан давлат байрами мақоми олиб ташланади
Қозоғистон депутатлари республика Биринчи президенти кунини давлат байрамлари тоифасидан чиқариб ташлаш учун овоз беришди.
Қозоғистон Биринчи президент кунини давлат байрамлари тоифасидан чиқариб ташлашни режалаштирмоқда, деб хабар берди Informburo нашри.
Парламент қуйи палатаси депутатлари айрим қонун ҳужжатларига кинематография ва маданият масалалари бўйича ўзгартишлар киритиш лойиҳасини маъқуллади. Унда Биринчи президент кунини давлат байрамлари қаторидан чиқариш назарда тутиляпти.
Тегишли қўмита 1 декабр – Биринчи президент кунини Давлат рамзлари куни, Шукроналик куни ва бошқа ижтимоий аҳамиятга эга бўлган муҳим саналарга ўхшатиб, уни давлат байрамлари рўйхатидан чиқариб ташлашни таклиф қилди.
Ҳужжатда бошқа ўзгаришлар ҳам мавжуд. Хусусан, 25 октябр – умумхалқ байрами – Республика куни, 16 декабр – Мустақиллик куни – давлат байрами сифатида белгиланган. Илгари Мустақиллик куни миллий мақомга эга эди.
Қонун Сенат томонидан кўриб чиқилиши ва президент томонидан имзоланиши керак.
Қозоғистонда Биринчи президент куни байрами 2011 йил 10 декабрда қабул қилинган. У 1 декабрда, 1991 йилда Нурсултон Назарбоевнинг республика раҳбари лавозимига сайланган кунида нишонланган.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
08:50 / 22.05.2025