Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияликларга «дўстона бўлмаган» мамлакатлардан акцияларни сотиб олиш чекланади
2023 йилдан бошлаб малакасиз инвесторлар Россия деярли 50 та давлатни рўйхатга киритган «дўстона бўлмаган» мамлакатлар компанияларининг қимматли қоғозларини харид қила олмайди.
Россия Марказий банки (МБ) россиялик брокерларга «нодўстона» мамлакатларнинг қимматли қоғозларини малакасиз инвесторларга сотишни тақиқламоқчи. Бу ҳақда регулятор 6 сентябр, сешанба куни маълум қилди.
Шу тариқа, 1 октябрдан бошлаб, агар битим натижасида уларнинг малакасиз инвестор портфелидаги улуши 15 фоиздан ошса, брокерлар бундай қимматли қоғозларни сотиб олиш тўғрисидаги буйруқни бажара олмайди. Ноябрдан бошлаб чегара портфелнинг 10 фоизини, декабрдан эса 5 фоизни ташкил этади. 2023 йил 1 январдан бошлаб брокерлар малакасиз инвесторнинг хорижий эмитентлар қимматли қоғозларини «дўстона бўлмаган» мамлакатлардан сотиб олиш бўйича ҳар қандай кўрсатмалари бажарилишини тўхтатиб қўйиши керак.
Чекловлар қисқа позицияларни ёпиш операцияларига, шунингдек, Россия компаниялари ва «дўстона бўлмаган» мамлакатлар эмитентлари хорижий қимматли қоғозлари билан операцияларга тааллуқли эмас, дейилади Марказий банк хабарида.
Россия Марказий банки ушбу тақиқ билан малакасиз инвесторлар учун инфратузилма рискларини минималлаштиришни хоҳлаётганини тушунтирди. «Бундай қимматли қоғозлар ҳисобини юритувчи хорижий молия институтлари сотиб олинган активларни огоҳлантиришсиз тасарруф этиш имкониятини блоклаши мумкин», — дея қайд этади тартибга солувчи орган. Ушбу қимматли қоғозлар эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш «кейин» жуда қийин, чунки муаммони ҳал қилиш «Россия юрисдикциясидан ташқарида», дея қўшимча қилди Марказий банк.
Россия ҳукумати жорий йилнинг март ойида «дўстона бўлмаган» давлатлар рўйхатини тузган. Ҳозир рўйхатга 50 га яқин давлат, жумладан, Европа иттифоқига аъзо барча 27 давлат киради.
Қимматли қоғозлар тўғрисидаги федерал қонунга киритилган ўзгартиришлар билан малакали инвестор тушунчаси аниқлаштирилди. Улар биржа ва биржадан ташқари бозорларда сотиладиган барча воситалардан фойдаланиш имкониятига эга. Ушбу мақом қуйидаги шартлардан бири бажарилган тақдирда олиниши мумкин: 6 миллион рубл қийматидаги активларга эга бўлиш ёки бир йил ичида шунга ўхшаш суммага битимлар тузиш, қимматли қоғозлар билан шуғулланадиган компанияда тажрибага эга бўлиш, олий иқтисодий маълумот ёки биржа соҳасидаги билимни тасдиқловчи малака сертификатига эга бўлиш.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025