Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд - Тошкент - Самарқанд йўналишида «Афросиёб» қўшимча қатновлари йўлга қўйилади
Самарқанд - Тошкент - Самарқанд йўналишида «Афросиёб» юқори тезликдаги электропоездлар ҳаракати 2022 йил 12 сентябр кунидан 18 сентябр кунигача 7 та рейс йўлга қўйилади.
«Ўзбекистон темир йўллари» хабарига кўра, бунда 2022 йил 14-18 сентябр Самарқанд шаҳрида ўтказилиши белгиланган ШҲТ аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши навбатдаги йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш ва йўловчилар учун қўшимча қулайлик яратиш мақсад қилинган.
Поездлар қуйидаги вақт оралиғида ҳаракатланади:
- 767-сонли Самарқанд - Тошкент йўналишидаги поезд Самарқанд вокзалидан соат 11:08 да жўнаб, «Тошкент-Марказий» вокзалига соат 13:18 да етиб келади;
- 768-сонли Тошкент - Самарқанд йўналишидаги поезд «Тошкент-Марказий» вокзалидан соат 13:40 да жўнаб, Самарқанд вокзалига соат 15:48 да етиб боради.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025