Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ШҲТ бош котиби: «Минтақада барқарорлик фақат Афғонистон масаласи ҳал қилинганидан кейингина бўлади»
Тинчлик, хавфсизлик ва минтақа барқарорлиги кўп жиҳатдан ШҲТ мавжудлиги билан боғлиқ. Бу ҳақда ШҲТ бош котиби Чжан Мин маълум қилди.
ШҲТ бош котиби Чжан Мин Хитойнинг CGTN халқаро янгиликлар телеканалига берган интервюсида ШҲТга аъзо давлатлар Афғонистонни қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари ушбу мамлакатни тинч йўл билан қайта қуришга ҳисса қўшишига умид билдирди, деб хабар бермоқда "Дунё”.
Унинг сўзларига кўра, Афғонистон масалалари бўйича ҳамкорлик ШҲТ мавжуд бўлган дастлабки кунлардан бошлабоқ ташкилот фаолияти асосий устувор йўналишларидан бири бўлиб келмоқда.
“Минтақада барқарорлик фақат Афғонистон масаласи ҳал қилинганидан кейингина бўлади. Шунинг учун ҳам бу давр оралиғида ШҲТ Афғонистон масаласига доимо катта эътибор, катта аҳамият қаратган, бу муаммони ҳал этиш учун турли воситачилик ҳаракатларини амалга оширган. Ўйлайманки, минтақадаги тинчлик, хавфсизлик ва барқарорлик кўп жиҳатдан ШҲТнинг мавжудлиги билан боғлиқдир. ШҲТга аъзо давлатлар Афғонистонни мустақил, тинч, бетараф ва демократик давлат сифатида тикланишига содиқлигини тасдиқламоқда”, деди у.
Қайд этилишича, Афғонистон афғон жамияти барча этник, диний ва сиёсий гуруҳлари вакиллари иштирокида инклюзив ҳукумат тузиши керак. ШҲТ ушбу мақсадга эришиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошириши айтилган.
“Мақсадимиз - Афғонистонни тинч, хавфсиз ва ривожланаётган мамлакатга айлантириш”, дея таъкидлади Чжан Мин.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025