Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕК Россия билан соддалаштирилган виза режимини бекор қилишни қўллаб-қувватлади
Россияликлар учун виза тўлови ва Шенген ҳудудига кириш учун аризаларни кўриб чиқиш муддати ортади. Соддалаштирилган режимдан воз кечиш 7 сентябрь куни Европа иттифоқи давлатларининг доимий вакиллари томонидан тасдиқланиши керак.
Европа комиссияси (ЕК) Россия билан виза тартибини соддалаштириш бўйича келишувни тўлиқ тўхтатиб туриш бўйича таклифларини эълон қилди. Тафсилотлар 6 сентябр, сешанба куни ЕК матбуот хизмати томонидан маълум қилинди.
«Россия каби босқинчилик уруши олиб бораётган давлат бузғунчи ташқи сиёсатни ва Украинага қарши ҳарбий тажовузни давом эттириб, қоидаларга асосланган халқаро тартибни мутлақо менсимасликни кўрсатар экан, соддалаштирилган виза режимидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмаслиги керак», дейилади Брюссел хабарида.
«Тўхтатиб туриш Россиянинг Украинага қарши ҳарбий тажовузкорлиги натижасида Европа иттифоқи хавфсизлик манфаатлари ва аъзо давлатлар миллий хавфсизлигига хавф ва таҳдидларнинг кучайишига жавобдир», — дейилади баёнотда. Россия фуқаролари энди Европа иттифоқига имтиёзли кириш ҳуқуқидан фойдалана олмайди ва визалар олиш учун узоқроқ, қимматроқ ва мураккаб жараёнга дуч келади, дея огоҳлантирди Еврокомиссия.
Хусусан, барча мурожаат этувчилар учун виза йиғими миқдори 35 дан 80 еврогача ошади. Консулликлар томонидан виза аризалари бўйича қарор қабул қилиш учун стандарт вақт 10 кундан 15 кунгача кўпаяди. Қўшимча текширувлар талаб қилинадиган баъзи ҳолларда 45 кунгача бўлиши мумкин.
Ариза берувчилар энди Шенген ҳудудига бир неча марта кириш учун амал қиладиган визага автоматик равишда эгалик қилиш имконига эга бўлмайди.
Ариза беришда руслар ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхатини тақдим этиши керак, улар энди соддалаштирилган режимда назарда тутилган қисқартирилган рўйхатдан фойдалана олмайди.
Еврокомиссия, шунингдек, ЕИ давлатларини Москва аннексия қилмоқчи бўлган Украинанинг Россия томонидан босиб олинган ҳудудларида берилган Россия паспортларини тан олмасликни таклиф қилди. «Россияликлар Европа иттифоқига осон кириш имконига эга бўлмаслиги керак, Европа иттифоқига турист сифатида саёҳат қилиш инсон ҳуқуқи эмас», - дейди Европа комиссари Илва Юханссон.
«Бугунги таклиф Евроиттифоқнинг қатъий ва бирлашган жавобини кўрсатади. Яқин келажакда биз Россия фуқароларининг визалар олиши ва чегараларни кесиб ўтишида кучайтирилган назоратни таъминлаш бўйича қўшимча йўриқномаларни қабул қиламиз», - деб ваъда берди Юханссон.
Европа комиссари Европа иттифоқи давлатларининг доимий вакиллари (COREPER) 7 сентябр куни бўлиб ўтадиган йиғилишда виза режимини бекор қилишни маъқуллашига умид билдирди. «Умид қиламанки, Евроиттифоқ кенгаши тезда, шу ҳафтада таклифни маъқуллайди ва шу тариқа, душанбадан (12 сентябр) Россияга нисбатан мунтазам виза режими жорий этилади», — деди Юханссон.
Европа иттифоқи «ҳаётий мақсадларда сафар қилаётган Россия виза аризачиларининг айрим тоифалари учун очиқ қолади, шу жумладан, Европа иттифоқи фуқароларининг оила аъзолари, журналистлар, диссидентлар ва фуқаролик жамияти аъзолари», дейилади Еврокомиссия маълумотида.
Ўтган ҳафта Европа иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Прагадаги норасмий йиғилишда Европа иттифоқи ва Россия ўртасида виза режимини соддалаштириш бўйича 2007 йилги келишувни тўғридан тўғри саёҳат қилишни тақиқламасдан тўхтатиб туриш ҳақида келишиб олди, бироқ Брюсселдан янги қоидалар ишлаб чиқишни сўради.
Мавзуга оид
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
15:45 / 27.05.2025