Apple iPhone 14 ва iPhone 14 Plus смартфонларини тақдим этди
iPhone 14 799 доллар, iPhone 14 Plus эса 899 доллар нархда сотувга чиқарилади.

Фото: Apple
Apple компанияси iPhone 14 ва iPhone 14 Plus смартфонларини тақдим этди.
iPhone 14 6,1 дюймли ва iPhone 14 Plus 6,7 дюймли экранга эга. Уларга iPhone 13’даги каби A16 процессори ўрнатилган.


Янги смартфон илк бор фақат eSIM билан ишлайдиган — SIM-карта солинмайдиган шаклда чиқарилди.

Смартфонлар шунингдек, сунъий йўлдош алоқасини қўллаб-қувватлайди, ундан фақат фавқулодда қўнғироқлар ва матнли хабарлар алмашишда фойдаланиш мумкин. Ушбу функция ноябрдан АҚШ ва Канадада йўлга қўйилади.

Смартфонларнинг камералари 12 Мп бўлиб, ёруғлик кам шароитда ҳам сифатли суратга олишга мослаштирилган.


iPhone 14 16 сентябрдан 799 доллар, iPhone 14 Plus эса 7 октябрдан 899 доллар нархда сотувга чиқарилади.
Мавзуга оид

17:03 / 11.03.2025
Apple компанияси iPhone, iPad ва Mac интерфейсига катта ўзгаришлар киритмоқчи

19:09 / 10.03.2025
Apple энг кутилган янги маҳсулотини чиқаришни кечиктирди

20:49 / 05.03.2025
Apple янги MacBook Air ноутбукини тақдим қилди

18:51 / 05.03.2025