Жаҳон | 18:53 / 08.09.2022
7220
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Украина ва яна 18 мамлакатга Россиядан ҳимояланиш учун 2 млрд доллар ажратади

Давлат департаменти Киевга 675 млн долларлик ёрдамга қўшимча равишда Украина ва Россия таҳдид солиши мумкин бўлган 18 мамлакатга яна 2 млрд доллар ажратилишини эълон қилди.

Фото: Reuters

АҚШ ҳукумати Украина ва Россия “келажакда таҳдид солиши мумкин бўлган” яна 18 мамлакатга 2 млрд долларлик қўшимча кредит ва кафолатлар ажратилишини тасдиқлади

Янги ҳарбий ёрдам тўғрисида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг Киевга ташрифи фонида маълум қилинди. Энди конгресс маблағ ажратилишини маъқуллаши керак.

Ушбу маблағнинг бир млрд долларга яқинини Украина, қолганини эса Албания, Босния ва Герцеговина, Болгария, Хорватия, Чехия, Эстония, Грузия, Греция, Косово, Латвия, Литва, Молдова, Черногория, Шимолий Македония, Полша, Руминия, Словакия ва Словения олади.

Бу Киевга аввалроқ ажратилган 675 млн долларга қўшимча ёрдам ҳисобланади.

Давлат департаменти вакилининг сўзларига кўра, Украина ва 18 мамлакатнинг хавфсизлигини ошириш учун молиявий ёрдам зарур. 

Аввалроқ Пентагон раҳбари Ллойд Остин АҚШ президенти Жо Байден Киевга 675 млн долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини маъқуллаганини маълум қилганди.  

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид