Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беларус Ўзбекистондан қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари сотиб олишни кўпайтиради
Минскда савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонаси томонидан “Белгоспищепром” концерни раиси ўринбосари Александр Яковиц билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Учрашув доирасида концерн таркибига кирувчи корхоналарга Ўзбекистондан янги қуритилган, қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш, маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва савдо ҳажмларини ошириш масалаларига эътибор қаратилди.
Учрашувда концерн таркибига кирувчи корхоналар хомашё маҳсулотларига бўлган талаблари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда тажриба алмашиш мақсадида икки томонлама амалий сафарларни ташкил этишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
12:14 / 24.05.2025
Ғойиб бўлган Беларус мухолифат спикери махсус хизматлар билан алоқада гумонланяпти
19:20 / 19.05.2025
Литва Беларус устидан БМТ Халқаро судига даъво киритди
20:28 / 07.05.2025
Лукашенко 8 минг маҳкумга амнистия қўллаш тўғрисидаги қонунни имзолади
10:14 / 01.05.2025