Жаҳон | 14:23 / 08.09.2022
17210
6 дақиқада ўқилади

Черниҳив қайта тикланмоқда, Краматорскда шифохона зарба остида. Уруш суратлари

7 сентябр куни Украина ҳукумати август ойида Украина қуролли кучлари Россиянинг Қримдаги базаларига ракета зарбалари йўллаганини тасдиқлади. «Единая Россия» бош кенгаши котиби Андрей Турчак Украинанинг босиб олинган ҳудудларини РФ таркибига қўшиб олиш бўйича референдумларни 4 ноябр куни — Халқ бирлиги кунида ўтказиш «тўғри ва рамзий» бўлишини қайд этди. Украина қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний уруш истиқболлари таҳлил қилинган мақоласини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, Украина армияси Россия ҳудудидаги ҳарбий нишонларни йўқ қилиш имкониятига эга бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Россия мудофаа вазирлиги Донецк областида Кодем қишлоғи эгалланганини маълум қилди, сўнгги ҳафталар давомида ушбу ҳудуд учун жанглар кечаётганди. Украина армияси расмийлари Харкив областидаги Балаклия шаҳрига қўққисдан қилинган ҳужум бўйича изоҳ бермаяпти, ҳарбий экспертлар ва блогерлар икки кун олдин бошланган қарши ҳужум ҳақида хабар беришганди. Америкадаги Урушларни тадқиқ этиш институтининг ҳисоблашича, Украина қуролли кучлари Балаклия атрофидаги камида икки қишлоқни қайтариб олган.

Қуйида 7 сентябр, урушнинг 196-куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Черниҳив областидаги жанглар оқибатлари

Лукашовка қишлоғида РФ армиясининг яксон бўлган танки ёнидан ҳовербордда ўтаётган қизча. Черниҳивдан 19 километр жанубда жойлашган ушбу аҳоли пункти 10 март куни Россия қўшини томонидан эгаллаб олинган. Украин нашрлари ёзишича, россияликлар танкларда қишлоқ бўйлаб кезишган, уй жониворларини ўғирлашган, черковда эса штаб ташкил этиб, у ерда қуроллар сақлашган. Украина армияси 31 март куни Лукашовкани озод этган
Sergei Chuzavkov / AFP / Scanpix / LETA
69 ёшлиТатьяна РФ армияси зарбасидан вайрон бўлган уйи ёнида. Украин қўшини Лукашовкани озод этгач, қишлоқни тиклашда Repair Together ташкилоти кўнгиллари ёрдам бера бошлаган. Бу ташаббус уруш вақтида пайдо бўлди, унинг мақсади — ҳарбий ҳаракатлар чоғида бузилиб кетган уйлар ва бошқа объектларни қайтадан қуриш ҳисобланади.
Sergei Chuzavkov / AFP / Scanpix / LETA

Бахмут атрофидаги жанглар 

Бахмут яқинида ҳарбий ҳаракатлар вақтида кўтарилган тутун. Украина қуролли кучларининг сўнгги ҳисоботига кўра, украин қўшини шаҳарга бостириб келаётган РФ армияси ҳужумларини муваффақият билан қайтармоқда.
Ammar Awad / Reuters / Scanpix / LETA
Бахмутдан чиқаётган украин ҳарбийлари.
Ammar Awad / Reuters / Scanpix / LETA

«ДХР» кучларининг артиллерия гуруҳи 

«ДХР» ҳарбийси Донецк яқинидаги позицияда амунициядан бўшаган қутилар ёнида. Россия нашрлари ёзишича, Украина август ойи бошидан буён шаҳарни ўққа тутмоқда.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
«ДХР» кучлари ҳарбийлари Авдеевка йўналишида «Гиацинт-Б» гаубицасидан ўт очмоқда — бу Донецкдан шимолда жойлашган шаҳар. Авдеевка Украина қуролли кучлари назоратида қолмоқда. Украин нашрлари ёзишича, шаҳар доимий равишда РФ армияси зарбалари остида.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Россияликларнинг «Гиацинт-Б» гаубицаларидан Авдеевка йўналишида ўт очилиши.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Краматорскда руҳий касалликлар шифохонаси ўққа тутилиши 

Краматорск мэри Олександр Гончаренконинг сўзларига кўра, Россия қўшини 7 сентябр тонгида руҳий касалликлар шифохонасига зарба берган. «Қурбонлар йўқ, аммо бино жиддий шикастланган», — дея хабар қилган у.
David Melero Pena / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Россиялик ҳарбийларнинг Краматорскка йўллаган зарбаларидан кейин руҳий касалликлар шифохонасида дераза парчалари билан тўлган каравот.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA

Словянскка зарба 

Ўт ўчирувчилар РФ қўшинининг Словянскка ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган одам жасадини олиб кетмоқда. Украина нашрларига кўра, шаҳар 7 сентябрга ўтар кечаси ўққа тутилган. Мактаб ва турар жой биноси зарбага учраган, уй харобалари остидан уч кишининг жасади олиб чиқилган.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Словянскликлар ўт ўчирувчилар ишини кузатмоқда.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA

Харкив ўққа тутилиши оқибатлари 

Харкивлик киши шаҳарга зарба вақтида ҳосил бўлган ўра ёнида. 7 сентябрга ўтар кечаси россиялик ҳарбийлар Харкивни ўққа тутишди, шаҳар мэри Игор Тереховнинг сўзларига кўра, саноат районидаги хусусий уй харобалари остидан аёл киши жасади чиққан.
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Харкивнинг Салтовка районида вайрон бўлган кўп қаватли уй кўриниши, ушбу район РФ томонидан энг кўп ҳужумларга учраган.
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Қутқарувчилар Харкивда россияликлар зарбасидан вайрон бўлган квартирадан олиб чиққан шахсий буюм ва болалар ўйинчоқлари
David Ryder / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Мавзуга оид