Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилганларга субсидия берилади
Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ходим учун 450 минг сўм миқдорида субсидия берилади.
Бунда, иш берувчи ногиронлиги бўлган шахсни ишга қабул қилгандан кейин субсидия олиш учун туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади.
Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳужжатларни 3 иш кунида ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижаларига кўра, субсидия ажратиш (ажратишни рад этиш) тўғрисида қарор қабул қилади.
Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, субсидия ҳар ой учун кейинги ойда (6 ой давомида) иш берувчига тўлаб берилади.
Ҳар ой якунида ишга қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахслар ҳақиқатдан ишлаётгани мониторинг қилиб борилади.
Мавзуга оид
13:03 / 20.05.2025
Тадбиркорларга модулли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия ажратилади
09:50 / 17.05.2025
Уста деҳқонларга 100 млн сўмгача субсидия ажратилади
15:58 / 12.05.2025
Маҳаллий рейслар учун субсидия барча резидент авиакомпанияларга тўланади
11:15 / 12.05.2025