Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 07:27 / 08.09.2022
7990
1 дақиқада ўқилади
Тошкент марказидаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади
8 сентябрь куни соат 19:30 да Алишер Навоий номли давлат академик катта театрида 93-мавсум очилиши муносабати билан очиқ осмон остида “Куз зари оғушида Катта Мусиқа” концерти бўлиб ўтади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, шу муносабат билан 8 сентябрь куни соат 10:00 дан 00:00 гача шаҳардаги бир неча кўчалар вақтинча ёпилади.
Улар:
- Буюк Турон кўчаси Ислом Каримов кўчаси билан кесишмасидан Матбуотчилар кўчасигача бўлган оралиқда;
- Бухоро кўчаси Буюк Турон кўчаси билан кесишмасидан Зарафшон кўчасигача бўлган оралиқда.
Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш