Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Audi e-tron GT ЙТҲга учради. Унинг тахминий нархи 140 минг доллардан ошади
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида Audi автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларда бу Audi e-tron GT эканини кўриш мумкин, унинг тахминий нархи 140 минг доллардан ошади.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, жорий йил 7 сентябр куни тахминан соат 10:20 ларда пойтахтнинг Учтепа туманидаги Катта қаъни кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Қайд этилишича, 1974 йилда туғилган С.Н. бошқарувидаги Audi русумли автомобил ва 1953 йилда туғилган У.С. бошқарувидаги Nexia-1 русумли автомобил иштирокида тўқнашув юз берган

ЙТҲ сабаблари аниқлаштирилмоқда. Тўқнашув натижасида Nexia-1 русумли автомобил ҳайдовчиси тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
11:15 / 08.04.2025
Audi АҚШга автомобил етказиб беришни божлар туфайли тўхтатди
11:26 / 18.03.2025
Audi 2029 йилгача Германияда 7500 та иш ўрнини қисқартиради
20:49 / 16.09.2024
Брюсселда Audi заводининг ёпилишига қарши иш ташлашлар бўлиб ўтди
16:23 / 29.07.2024