Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқ Ўзбекистонда қонун устуворлиги соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширади
Ўзбекистон ТИВ раҳбари адлия бўйича еврокомиссар билан музокаралар ўтказди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов бошчилигидаги делегация адлия масалалари бўйича еврокомиссар Диде Рейндерс билан учрашди.
Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ҳамкорлиги, қонун устуворлиги соҳасидаги алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Диде Рейндерс Европа иттифоқи Ўзбекистоннинг демократик институтлар фаолиятини мустаҳкамлаш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, сўз ва дин эркинлигини таъминлашга хайрихоҳлигини қўллаб-қувватлаётганини қайд этди.
Европа томони Ўзбекистондаги ислоҳотлар дастурини амалга оширишда кўмак кўрсатиш, қонун устуворлиги соҳасида қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.
Ўзбекистон конституциясига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси моҳияти ва аҳамияти ҳақида маълумот тақдим этилди. Энг муҳим таклифлар қаторида ўлим жазосини тақиқлаш, Миранда қоидасини қўллаш, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ҳуқуқларини кафолатлаш, “Ҳабеас корпус” институтини акс эттириш ва бошқаларга эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
11:49 / 26.05.2025
Доналд Трамп Евроиттифоқдан импорт учун божларни 9 июлгача кечиктирди
09:11 / 23.05.2025
Украина Евроиттифоққа қуролли кучларини бевосита молиялаштиришни таклиф қилди
13:45 / 21.05.2025
Исроилга иқтисодий босим: Евроиттифоқ савдо имтиёзларини қайта кўриб чиқади. Британия эркин савдо бўйича музокараларни тўхтатди
09:26 / 17.04.2025