Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда маҳаллий кенгаш суд раисига вазифа юклади. Қонунчиликка зид бу қарор кўп ўтмай бекор қилинди
Республиканинг кўплаб шаҳар ва туманлари маҳаллий кенгашларида судьяларнинг депутатларга ахборот бериш тартиби нотўғри талқин қилинмоқда. Судьялар олий кенгаши мавзу доирасида бир неча бор тушунтириш ва баёнот берганига қарамай, қонунбузилиш ҳолатлари давом этяпти.
Халқ депутатлари Бўстон туман кенгашининг қарори 2022 йил 12 августдаги қарори билан жиноят ишлари бўйича туман суди раисига қатор вазифалар юклатилди. Судьялар олий кенгаши ҳолат юзасидан баёнот берди ва маҳаллий кенгашнинг бу қарори суд ишларига аралашиш эканлигини маълум қилганди. Кейинчалик кенгаш раисининг Бош прокуратурага тақдимномаси асосида прокуратура томонидан мазкур қарорни бекор қилиш юзасидан протест киритилди ва у бекор қилинди.
Аслида бундай ҳолат бошқа туман ва шаҳарлар маҳаллий кенгашларида ҳам кузатилмоқда. Жумладан, халқ депутатлари Конимех тумани кенгашининг (Навоий вилояти) 2022 йил 5 августдаги тегишли қарорида ҳам жиноят ишлари бўйича туман суди раисига бир қатор вазифалар юклатилган.


Кенгаш қарорида кўринишича, суд раисига оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик олиб бориш, аҳоли билан мулоқотни йўлга қўйиш, судялар томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўз муддатларида кўриб чиқилишини таъминлаш, одил судловга эришиш даражасини ва уни амалга ошириш сифатини яхшилаш бўйича таклифлар тайёрлаш каби вазифалар белгилаб берилган.
Аслида, “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 41-моддасига кўра, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар суди, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар суди, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий суди раислари суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисида тегишли халқ депутатлари кенгашига бир йилда камида бир марта ахборот тақдим этади. Суд раисларининг ахбороти муҳокама этилмайди, балки маълумот учун қабул қилинади.
Қолаверса, “Судлар тўғрисида”ги қонунга мувофиқ суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади. Судьялар мустақил ва фақат қонунга бўйсунади, уларга одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай вазифалар юклатилишига йўл қўйилмайди.
Мавзуга оид
12:02 / 24.05.2025
«Сизга ачинаман, жаноблар!» – Абдураҳмон Ташановнинг шу номли пости камситиш деб топилди
09:35 / 24.05.2025
Суд Трампнинг Ҳарвардга хорижликларни қабул қилишни тақиқлаш қарорини блоклади
11:53 / 22.05.2025
Айрим низоларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади
09:31 / 21.05.2025