Жаҳон | 19:20 / 09.09.2022
4525
1 дақиқада ўқилади

БМТ Покистонга сув тошқинлари оқибатида етган зарарни 30 млрд доллар деб баҳолади

Сув тошқинлари 1391 кишининг умрига зомин бўлган, 12 722 киши жароҳатланган, 1,7 млн уйга шикаст етган.

Фото: Getty Images

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Покистон сув тошқинлари оқибатида 30 млрд доллар зарар кўрганини айтди.

Покистонда сув тошқинлари июнь ўрталарида муссон ёмғирлари натижасида содир бўлганди.

«Табиат жавоб зарбасини бермоқда. Бугун Покистон, эртага яна бошқаси бўлиши мумкин. Покистонга 30 млрд долларлик молиявий ёрдам зарур»,— деди Антониу Гутерриш.

Аввалроқ БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури доирасида 1,9 млн нафар покистонликка озиқ-овқат етказиб бериш режаси ҳақида эълон қилганди. 

Ёзда Покистонда охирги 30 йил ичидаги рекорд даражада ёғингарчилик юз берди. Муссон ёмғирлари сабабли дарёлар тошиб, улкан майдонлар сув остида қолди.

Покистон табиий офатлар оқибатларига қарши курашиш бошқармасининг маълумот беришича, сув тошқинлари 1391 кишининг умрига зомин бўлган, 12 722 киши жароҳатланган, 1,7 млн уйга шикаст етган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид