Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик билан шуғулланувчи компания очади
Саудиялик йирик тадбиркор Ўзбекистон билан қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳасида ҳамкорлик қилади.
Жидда шаҳридаги Ўзбекистон бош консулхонасида саудиялик йирик тадбиркорлардан бири Муҳаммад Синди билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Муҳаммад Синди Ўзбекистон президентининг Саудия Арабистонига амалга оширган давлат ташрифи ва ўтказилган юқори даражадаги учрашувлар ҳозирги кунда саудиялик бизнесмен-сармоядорларда Ўзбекистонга бўлган қизиқишни янада орттирганини таъкидлади.
У мамлакатда қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик билан шуғулланувчи компания очиш истагини билдириб, жорий йил октябрь ойида Ўзбекистонга сафар қилишни режалаштираётганини маълум қилди.
Саудиялик тадбиркорга Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича ахборотнома ҳамда “Ўзбекистон. Алломалар юрти: Имом ал-Бухорий ватанига саёҳат” номли араб тилидаги китоб тақдим этилди.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
17:00 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр
22:15 / 14.05.2025