Ўзбекистон | 10:24 / 09.09.2022
6405
1 дақиқада ўқилади

Сув таъминотида 20 та лойиҳа 1,8 млрд доллар қарз ҳисобидан амалга оширилади

“Ўзсувтаъминот” АЖ ва халқаро молия институтлари томонидан амалга ошириладиган 20 та инвестиция лойиҳасини 1 млрд 861 млн доллар қарз маблағлари ҳисобидан молиялаш режалаштирилган.

Даврон Мунавваров

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқарма бошлиғи Даврон Мунавваров маълум қилди.

Қарз маблағлари Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки, Ислом тараққиёт банки ҳамда Саудия тараққиёт ва ОПЕК жамғармаларидан ўзлаштирилади.

Жорий йил январ-август ойларида 148 миллион доллар ўзлаштирилиши ҳисобига жами 187 км ичимлик ва 47 км оқова сув тармоғи тортилган.

Жами 41 та объектда қурилиш ишлари олиб борилиб, 1 та ичимлик сув тозалаш иншооти, 2 та сув тақсимлаш иншооти, 3 та сув қудуқлари қурилган ҳамда 5 та сув қудуқлари реконструкция қилинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид