Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чарлз III расман Канада раҳбари деб эълон қилинди
Канада Британия Ҳамдўстлигига киради, шу сабабли Буюк Британия қироли Канада давлати раҳбари ҳисобланади.
10 сентябр куни қирол Чарлз III расман Канаданинг янги раҳбари деб эълон қилинди.
Расмий эълон қилиш маросими Канада генерал-губернатори Мэри Саймоннинг Оттава шаҳрида жойлашган Ридо-Холл қароргоҳида бўлиб ўтди. Унда бош вазир Жастин Трюдо ва ҳукумат аъзолари иштирок этди. Саймон ва Трюдо тегишли ҳужжатни имзолади.
Буюк Британия қироличаси Елизавета II 8 сентябр куни 96 ёшида вафот этди. У 70 йил мобайнида Буюк Британия, Канада, Австралия ва яна 12 мустақил давлатни бошқарди. Елизавета II 1952 йил 6 февралида тахтга ўтирганди.
Елизавета II ўрнини унинг ўғли Чарлз эгаллади.
Канада Британия Ҳамдўстлигига киради, шу сабабли қирол Чарлз III давлат раҳбари ҳисобланади. Бироқ Канададаги аксарият қироллик ва конституцион мажбуриятларини қиролнинг вакили - генерал-губернатор бажаради.
Мавзуга оид
12:35 / 28.05.2025
Трамп: Канада "Олтин гумбаз" ҳимоясини 61 млрд долларга олади
18:03 / 27.05.2025
Канада парламентининг янги спикери лавозим курсисига мажбуран ўтқазилди
20:02 / 24.05.2025
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади
00:45 / 22.05.2025