Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат хизмати учун тўловда 10 фоизлик чегирмадан фойдаланиш тартиби тушунтирилди
Давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов ва божларни тўлашда 10 фоизлик чегирмадан қандай фойдаланиш мумкинлиги маълум қилинди.
“Давлат хизмати янгиликлари” каналида ёзилишича, давлат хизматларига давлат божларини ёки йиғимларни тўлашда 10 фоизлик чегирмадан фойдаланиш учун my.gov.uz порталида рўйхатдан ўтиб, керакли хизматни топиш ва ундан фойдаланиш керак.
Бунда, фойдаланувчига тўланадиган давлат божи ёки йиғим учун қанча маблағ тўланиши кераклиги, ўз-ўзидан чегирмани ҳисобга олган ҳолда тақдим этилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, ҳар қандай давлат хизматини олиш, лицензия, рухсатнома, давлат рўйхатидан ўтиш ва бошқа хизматлар учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда мурожаат этилганда давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар давлат хизматлари марказлари орқали ёки хизмат кўрсатувчи органларга бевосита мурожаат этилган тақдирда тўланадиган сумма 90 фоизи миқдорида ундирилади.
Мавзуга оид
12:27 / 12.04.2025
Йўл ҳаракати соҳасидаги айрим давлат хизматлари рақамлаштирилади
12:28 / 11.04.2025
ИМВ давлат хизматчиларига ҳақ тўлаш тизимида кутилаётган ўзгаришларга изоҳ берди
19:09 / 10.04.2025
Давлат хизматчиларига қўшимча тўловлар тўлаш механизмлари бекор қилиниши мумкин
22:15 / 12.03.2025