Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўчмас мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш ва «прописка» бўйича давлат хизмати бир вақтда кўрсатилади
Ҳукумат айрим қарорларига фуқароларни доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга қўйиш тартиботларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
Тегишли ҳужжат лойиҳасига кўра, ҳукумат айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:
- кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва ушбу манзилга мулкдорларни доимий рўйхатга қўйиш бўйича давлат хизматларини бир вақтда кўрсатишни йўлга қўйиш;
- кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш билан бир вақтда фуқароларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини йўлга қўйиш.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан бирга:
- тегишли вазирлик ва идораларда давлат хизмати ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини таъминлаш мақсадида ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш чораларини кўради;
- ЯИДХП ва тегишли ахборот тизимларида давлат хизматлари кўрсатилиши ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этади.
Мавзуга оид
15:54 / 07.02.2025
Финландия россияликларга кўчмас мулк билан боғлиқ келишувларни тақиқлашга қарор қилди
16:47 / 24.01.2025
Тошкент пропискаси тарихга айланади: фуқаролар турган жойи бўйича рўйхатдан ўтишда онлайн мурожаат қилиш имкони яратилмоқда
07:50 / 24.10.2024
Давлат мулки объектларини “нол” харид қиймати бўйича реализация қилиш тартиби бекор этиляпти
10:20 / 19.10.2024