Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полша Германиядан 1,3 трлн евро товон пули ундириш учун Исроилни жалб этмоқчи
Берлин Полшанинг репарация тўғрисидаги талабини бир неча марта рад этган.
Полша Германия ҳукумати билан Иккинчи жаҳон урушидаги йўқотишлар учун товон пули ундириш бўйича музокараларга Исроилни жалб этмоқчи. Бу ҳақда Полша бош вазири Матеуш Моравецкий маълум қилди.
"Биз Берлинда музокаралар ўтказмоқчимиз ҳамда бунга Исроил вакилларини ҳам таклиф қилмоқчимиз – зеро полшалик қурбонларнинг ярми келиб чиқиши яҳудий бўлган фуқаролар", — деди Моравецкий Spiegel нашрига берган интервюсида.
Моравецкий Полша кейинчалик халқаро судларга ҳам мурожаат қилиши мумкинлигини айтди.
Аввалроқ Полша Иккинчи жаҳон урушида етказилган зарар учун Германиядан ундириладиган репарацияни 1,3 триллион евро деб баҳолаганди.
Берлин Полшанинг репарация тўғрисидаги талабини бир неча марта рад этган. ГФР ҳукуматининг таъкидлашича, Полша 1953 йилда Германияга нисбатан талабидан воз кечган ва буни бир неча марта тасдиқлаган.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025