Ўзбекистон | 19:43 / 10.09.2022
34784
2 дақиқада ўқилади
Ўқишни кўчирувчилар учун ҳам супер-контракт очилди
Хориждан ва Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан ўқишини давлат ОТМларига кўчириш учун ариза берган ва тестда ўтиш балини ололмаган талабгорлар ҳам, агар ўзлари хоҳласа, супер-контракт асосида ўқишлари мумкин.
Бу ҳақда маълум қилган блогер Хушнудбек Худойбердиевга кўра, тез орада юқоридаги тоифа абитуриентларга супер-контракт учун онлайн ариза юбориш ва шартнома олиш имкони яратилади. Бунинг учун ОТМга бориш шарт эмас.
Шунингдек, “переводчилар” учун ҳам супер-контрактга 10% чегирма бериладиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин ҳам супер-контракт бўйича янги тартиблар белгиланган эди:
- ўзи танлаган 1-йўналишига киролмай, лекин 2-, 3-, 4– ёки 5-йўналишлардан бирига ўқишга кирган абитуриентларга ўз хоҳиши билан биринчи танлаган йўналишида супер-контрактда ўқишга рухсат берилди;
- бешала йўналишда ҳам имтиҳондан йиқилган абитуриентлар эса бу бешта йўналишнинг исталган биттасида супер-контрактда ўқиши мумкин бўлди.
Мавзуга оид
20:25 / 23.08.2024
Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 9 сентябрда бошланади
15:45 / 19.08.2024
Янги ўқув йилида қанча абитуриент талабаликка тавсия этилгани маълум қилинди
10:56 / 18.08.2024
1-курсга кирганлар ётоқхона учун ариза бера олмаётгани сабаби маълум қилинди
19:22 / 17.08.2024