Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёшлар ишлари агентлиги талабаларни “маклер”сиз ижарага қўядиган тизим таклиф қилмоқда
Агентлик uybor.uz платформасида “Талабалар учун” деган бўлим очилди. Бу ерда талабалар ижарага қўйиладиган уйлар ҳақида маълумот берилган. Бунда талаба воситачилик ҳақи тўламайди.
Ёшлар ишлари агентлигининг маълум қилишича, агентлик uybor.uz платформаси билан келишиб, сайтда “Талабалар учун” деган бўлим ташкил қилинган.
Платформанинг афзаллиги бу ерда талабалар учун ижара уйлар расми, нархи, жойлашуви ҳақида маълумот берилган, деб хабар бермоқда Ёшлар ишлари агентлиги Kun.uz’га. Бу ерда ёшлар етакчиси уй эгаси ва талаба ўртасида воситачилик қилади.
“Платформага ижара берувчининг ёки ўртадаги бошқа одамнинг эмас, айнан ёшлар етакчисининг телефон рақами жойланяпти. Бу маклер хизмати ёки бошқа тўловларнинг олдини олишда қўл келади.
Етакчи ўзи ижара турувчи билан гаплашиб, ўзи жойлаштиради ва кейинчалик ҳам ёрдам бериб боради. Тошкент шаҳридаги 579 нафар ёшлар етакчиларининг ҳар бирига платформага доступ (логин/парол) берилган”, – дейди агентлик ахборот хизмати вакили.
Маълумот берилишича, Telegram’даги @Smartmahallabot орқали маҳалла етакчисига айнан талабаларга ижарага бериладиган уй тўғрисида маълумот бериш мумкин.
Шундан сўнг ёшлар етакчилари ижарага бериладиган хонадоннинг шароитларини ўрганиб чиқиб, маълумотларни платформага юклайди. Талабалар ўзларига қулай хонадонни танлаб, ижарага жойлашишлари мумкин бўлади.
Мавзуга оид
12:17 / 17.04.2025
Тошкентда 1 ва 2 хонали уйлар ижара нархи арзонлашди
16:38 / 10.04.2025
Ҳарбий хизматчиларга турар жой ижараси учун тўланадиган компенсация миқдори оширилди
11:59 / 01.04.2025
“Тадбиркорлар олмаган даромади учун солиқ тўлашига тўғри келяпти” — Мурод Муҳаммаджонов
18:16 / 26.03.2025