Жаҳон | 13:20 / 11.09.2022
26301
5 дақиқада ўқилади

Озод этилган ҳудудлардаги украин ҳарбийлари, Миколайивда чўкиб кетган кема. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 199-куни ўтди. Асосий маълумотлар: 

  • Россия қўшини Изюмни тарк этди, Украина қуролли кучлари Купянск шаҳри эгалланганини расман маълум қилди. Купянск Изюмдаги Россия кучлари таъминотидаги муҳим пункт эди. Ижтимоий тармоқларда Украина қуролли кучлари Купянск ва Изюмга киргани, шунингдек Лиман ва Волчанскка ҳужум қилаётгани акс этган фото ва видеолар тарқалган.
  • Изюмдан чекинилаётгани ҳақида РФ мудофаа вазирлиги расман маълум қилди. Вазирлик талқинига кўра, гап «Россия кучларининг қайта гуруҳланиши» ҳақида кетмоқда. Харкив областидаги қўшинлар олиб чиқилаётгани «Донецк йўналишидаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш» мақсади билан изоҳланди.
  • Тунга яқин Луҳанск областининг Лисичанск шаҳри яқинида жанглар бошлангани ҳақида хабарлар кела бошлади.
  • Украина қуролли кучлари томонидан озод этилган Харкив областидаги Гракове қишлоғида эксгумация ишлари бошланди. Украина бош прокуратураси бу ҳудудда ҳам россиялик ҳарбийлар тинч аҳоли вакилларини ўлдирганини гумон қилмоқда. 
  • 10 сентябр куни Володимир Зеленский ой бошидан буён Украина қуролли кучлари мамлакатнинг икки минг квадрат километрдан ортиқ ҳудуди озод этилгани ҳақида маълум қилди.
  • «Жануб» оператив қўмондонлиги маълумотига кўра, украин қўшини Херсон областида ҳам бир неча ўн километрга илгарилаган.
  • Киевга Германия ТИВ раҳбари Анналена Бербок ташриф буюриб, унинг мамлакати «бутун кучи» билан Украинани қўллаб-қувватлашини айтди.
  • Бу вақтда Москвада Шаҳар куни муносабати билан байрам салюти отилди. Пойтахтдаги 23 майдонда мушакбозликлар уюштирилган.

Қуйида 10 сентябр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Херсонда болалар байрами

Херсонда аниматорлар болаларга Россия байроқлари ва совғалар улашмоқда. Бу вақтда, «Жануб» оператив қўмондонлиги хабар беришича, украин қўшини россиялик ҳарбийлар эгаллаб олган Херсон областида бир неча ўн километрга илгарилаган.
Сергей Мальгавко / ТАСС

«ЛХР»даги блокпост 

Харкив областининг РФ томонидан эгалланган ҳудудлари аҳолиси Сватово шаҳридаги блокпостдан ўтмоқда, бу шаҳар март ойидан буён «ЛХР» кучлари назоратида. Фото: Александр Река / ТАСС

Украинанинг озод этилган ҳудудлари 

Украин аскарлари Харкив областида озод этилган Купянск шаҳридаги маъмурий бинолардан бирининг томида Украина байроғи билан. Шаҳар Харкивдан 117 километр жануби-шарқда, Россия чегарасига яқин жойлашган.
Фото:  «Kupyansk» телеграм-канали / Reuters / Scanpix / LETA
Балаклияда украин байроқлари. 9 сентябр куни шаҳар тўлиғича Украина қуролли кучлари назоратига ўтди — бу Украинанинг шу вақтгача кузатилган энг муваффақиятли қарши ҳужуми натижаси бўлди.
Juan Barreto / AFP / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийлари Шевченковога киришда ўрнатилган стела фонида суратга тушмоқда, Балаклия ортидан бу посёлка ҳам Украина армияси томонидан қайтариб олинди. Шевченково Харкивдан тахминан 80 километр жануби-шарқда жойлашган.
Пресс-служба ВСУ / Reuters / Scanpix / LETA
Балаклияда яксон этилган россияликлар танки. Россия қўшини ҳарбий ҳаракатлар ҳудудида ўнлаб техникалар йўқотишган.
Juan Barreto / AFP / Scanpix / LETA
Балаклия кўчасида қолган россияликлар ҳарбий автомобили.
Juan Barreto / AFP / Scanpix / LETA
Балаклия кўчаларидан бирида россияликлар ташлаб кетган ўқ-дори ва қурол қутилари ва чиқиндилар.
Juan Barreto / AFP / Scanpix / LETA

Миколайивда чўкиб кетган кема

Чўкиб кетган «Тайфун» кемаси фонида балиқ тутаётганлар. Миколайив области ҳарбий маъмурияти пресс-офицери Дмитро Плетенчукнинг айтишича, кема анча олдин фойдаланишдан чиқарилган бўлган. У 10 сентябр куни Миколайивда Шаҳар куни ўтаётган куни россияликлар ракета зарбасидан чўкиб кетди.
Umit Bektas / Reuters / Scanpix / LETA

Харкивга навбатдаги зарба оқибатлари

Харкивдаги «Місто» кўнгилочар маскани зарбалардан кейин. Россия қўшини 9 сентябр куни шаҳарга зарба берди. Харкив области ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубовнинг айтишича, 14 киши яраланган, улар орасида уч бола ҳам бор.
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Украин ўт ўчирувчилари РФ қўшинларининг Харкивга йўллаган зарбаларидан кейин чиққан ёнғинни ўчирмоқда.
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Донбасс шимолидаги тунги портлашлар

Фонар кўтарган аёл меҳмонхона олдидаги автотураргоҳда. У РФ қўшинининг Покровскка йўллаган тунги зарбаларидан кейин деразалар бутун қолгани ёки йўқлигини текширмоқда. Донецк областидаги ушбу шаҳар Украина назоратида бўлиб турибди.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Покровскда портлашдан кейинги ёнғин
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид