Ўзбекистон | 12:05 / 12.09.2022
1993
1 дақиқада ўқилади

Греция миллий-маданий маркази раисига Ўзбекистон президенти миннатдорлик мактуби топширилди

Греция миллий-маданий маркази раиси Константинос Политисга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг миннатдорлик мактуби топширилди.

Фото: Dunyo

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Греция миллий-маданий маркази раиси Константинос Политис билан Ўзбекистон-Греция муносабатлари ва истиқболларига бағишланган учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Учрашув доирасида Константинос Политисга Ўзбекистон президенти миннатдорлик мактуби тантанали равишда топширилди. Ўз ўрнида, Константинос Политис давлат раҳбари томонидан кўрсатилган эътибордан мамнунлигини билдирди.

Учрашувда икки томонлама муносабатлар маданий ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича фикр алмашилди. Константинос Политис Греция миллий-маданий маркази фаолияти тўғрисида тўхталиб, режа ва тадбирлар юзасидан маълумот берди.

Суҳбат якунида жорий йил Ўзбекистон – Греция дипломатик муносабатларига 30 йил тўлиши муносабати билан 6 ноябрь куни маданий-маърифий тадбир ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид