Жаҳон | 19:39 / 12.09.2022
9018
1 дақиқада ўқилади

Молдовада ҳарбий машғулотлар ўтказилиши маълум қилинди

Мамлакатда 12 сентябрдан 23 сентябрга қадар Scutul de foc 2022 ("Оловли қалқон") ҳарбий машғулотлари ўтказилади.

Фото: Reuters

Молдовада "Оловли қалқон" ҳарбий машғулотлари бошланди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги хабар берди

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Молдова пойтахтида армия техникаси ҳаракатланаётгани акс этган фото ва видеотасвирлар тарқалганди. 

"Ҳарбий техникалар ҳаракатлангани тўғрисидаги хабарлар бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз: 12 сентябрдан 23 сентябрга қадар Scutul de foc 2022 ("Оловли қалқон") ҳарбий машғулотлари ўтказилади, техника ўқув марказлари томон ҳаракатланган", - дейилади вазирлик хабарида.

Қайд этилишича, ҳарбий техника нафақат Кишинёв, балки бошқа аҳоли масканларида ҳам ҳаракатланган.

"Фуқароларни миллий йўлларда ҳаракатланаётган ҳарбий техникани кўрганда ваҳимага тушмасликка чақирамиз", - дейилади вазирлик томонидан.

Маълумот берилишича, "Оловли қалқон" ҳарбий машғулотлари 2015 йилдан буён ўтказиб келинади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид