Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молиявий хизматлар кўрсатишга қўйиладиган талаблар тасдиқланди
Марказий банк бошқаруви қарори билан молиявий хизматлар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда микромолия ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга асосан кредит бериш шартлари, унинг миқдори, муддатлари, уни тўлаш ва унинг тўлиқ қийматини ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар барча танишиб чиқиши учун очиқ бўлиши ҳамда хизматлар кўрсатиш жойларида, шу жумладан ташкилот расмий сайтига жойлаштирилиши керак.
Ахборот қуйидагиларни ўз ичига олади: ташкилот номи, унинг жойлашган ери, алоқа телефонлари, микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига ёки ломбардлар реестрига ўзи ҳақидаги маълумотлар киритилгани тўғрисидаги ахборот; қарз олувчига қўйиладиган талаблар; тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва кредит бериш тўғрисида ёки асослантирилган ҳолда рад этиш ҳақида қарор қабул қилиш муддатлари; кредит турлари; кредит суммалари ва уни қайтариш муддатлари; фоиз ставкалари – йиллик фоизларда, ўзгарувчан фоиз ставкалари қўлланилганда эса уларни аниқлаш тартиби ва бошқалар.
Низом ташкилотнинг истеъмолчи билан ўзаро муносабатларни, шу жумладан муддати ўтган қарздорлик юзага келганда, истеъмолчилар шикоятларини кўриб чиқишда ўзаро муносабатларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
Мавзуга оид
15:06 / 01.05.2025
Молиявий хавфларни аниқлаш ва баҳолаш тартиби белгиланди
12:35 / 18.04.2025
Тадбиркорлар томонидан молиявий хизматлардан фойдаланиш имконияти кенгайтирилади
14:46 / 14.04.2025
Араб молия академияси Ўзбекистонда ўз филиалини очиши мумкин
13:44 / 18.02.2025