Ўзбекистон | 07:23 / 12.09.2022
6712
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Афғонистонга юк ташишни жадаллаштириш бўйича тўрт томонлама учрашув бўлиб ўтди

Хитойдан Афғонистонга товарлар етказиб беришни жадаллаштириш ва логистика инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» ташаббуси билан Ўзбекистон, Афғонистон, Қирғизистон темирйўллари маъмуриятлари вакиллари ҳамда Хитой халқаро логистика компанияси иштирокида тўрт томонлама учрашуви бўлиб ўтди. 

Фото: railway.uz

Йиғилишда ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш, мавжуд имкониятларни кенгайтириш, истиқболли лойиҳалар ва ҳамкорликни янги босқичларга олиб чиқиш мақсадида томонлар логистика инфратузилмасини модернизация қилиш, Хитойнинг Қашқар станциясидан Афғонистондаги Ҳайратон станциясигача бўлган юк ташишларни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Афғонистонлик меҳмонлар ишчи гуруҳ барча қарорларини қўллаб-қувватлаган. Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ва Афғонистон темирйўллари бошқармаси бошлиғи Ўзбекистонга ҳар томонлама қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирган.

Учрашув якунлари бўйича тўрт томонлама баённома имзоланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид