Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Украина ТИВга асир тушган ўзбеклар иши бўйича расмий нота юборди
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмаслик ва кейинроқ эълон қилинадиган батафсил ва ишончли маълумотларни кутишни сўрамоқда.
Ижтимоий тармоқларда украин ҳарбийлари икки нафар ўзбекистонликни асир олгани тасвирланган видеолар тарқалганди. Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Украина Ташқи ишлар вазирлигига расмий нота юборган.
“Ижтимоий тармоқларда Украина қуролли кучлари томонидан ушбу мамлакат ҳудудида жанг қилган гўёки икки ўзбекистонлик қўлга олингани акс этган видео тарқалмоқда.
Шу муносабат билан батафсил ва ишончли маълумот олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси Украина Ташқи ишлар вазирлигига расмий нота юборди.
Ушбу видео бўйича тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмаслик ва кейинроқ эълон қилинадиган аниқ ва якуний маълумотни кутишингизни сўраймиз”, дейилади элчихона хабарида.
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, шахснинг моддий манфаатдорлик ёки бошқа бирор шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиши жиноят ҳисобланади ва бундай ҳаракатни содир этганлар 5 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025