Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда эркак қайнонаси, турмуш ўртоғи ва қайниукасини пичоқлади
Ҳодиса оқибатида қайнона ва аёл воқеа жойида вафот этган. 12 ёшли қайниука шифохонада қолмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 12 сентябрь соат 22:00 ларда Избоскан тумани, «Тўрткўл» МФЙ, Олтин водий кўчасида яшовчи С.У. Избоскан тумани ИИБ навбатчилик қисмининг «102» қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, қўшнисининг хонадонидан жанжал овозини эшитиб, у ерга чиққанлиги, у ерда хонадон эгаси Р.М. ва унинг қизи Ш.Р. қонга беланган ҳолда ётганлиги ҳақида хабар берган.
Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, жорий йил 12 сентябрь куни фуқаро А.А. оилавий келишмовчиликлар туфайли онасининг уйида яшаб келаётган турмуш ўртоғи Ш.Р. ва 2021 йилда туғилган фарзанди билан кўришиш мақсадида бориб, фарзандини кўришга қаршилик қилганлиги учун қайнонаси М.Р. ҳамда турмуш ўртоғи Ш.Р. билан жанжаллашиб қолган.
Сўнгра у ердан чиқиб, ўзи вақтинча ишлаётган, унча узоқ бўлмаган ҳудудда жойлашган сомсахонага бориб, у ердан ўзи билан хўжалик пичоғини олиб келиб, қайнонаси ва турмуш ўртоғи билан жанжални давом эттирган. Қайнонаси М.Р. турмуш ўртоғи Ш.Р. ва кейинчалик жанжалга аралашган қайниукаси Х.Р. ларга хўжалик пичоғи билан жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинган. А.А. томонидан етказилган тан жароҳатлари сабабли М.Р. ва Ш.Р. ҳодиса жойининг ўзида вафот этган.
Чақирув бўйича етиб келган тез тиббий ёрдам шифокорлари томонидан вояга етмаган Х.Р. туман марказий касалхонасига олиб борилган ва шифокорлар томонидан барча тиббий муолажалар амалга оширилган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан А.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, у ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди. Жиноят ишининг тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
11:16 / 24.05.2025