Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ҳукумати Lufthansa’даги улушини бутунлай сотиб юборди
Компанияни COVID-19 пандемияси даврида сақлаб қолиш учун Германия ҳукумати Lufthansa’нинг 20 фоиз улушини вақтинча сотиб олганди. Энди бутун пакет инвесторларга сотилди.
Германия федерал ҳукумати ниҳоят Lufthansa немис авиация концерни ҳаммуассислари рўйхатидан бутунлай чиқди, деб хабар қилди федерал молия агентлиги 13 сентябр, сешанба куни.
Иқтисодий барқарорлик жамғармаси (WSF) компаниядаги охирги қолган тахминан 10 фоиз улушини халқаро инвесторларга сотди. «Компания яна хусусий қўлларга ўтди», деди агентлик бошқарувчи директори Ютта Дёнгес. 306 миллион еврога сотиб олинган акцияни сотишдан тушган умумий сумма 1,07 миллиард еврони ташкил қилди.
COVID-19 пандемияси бошланганидан бери авиаташувлар иқтисодий жиҳатдан энг катта зарар кўрган соҳалардан бири бўлди. Бутун дунё бўйлаб жорий этилган чекловлар Lufthansa йўловчилари оқимининг тўрт бараварга қисқаришига олиб келди. 2020 йилда компания рекорд даражадаги 6,7 миллиард евро зарар кўрди. Авиаташувчининг айланмаси 2019 йилдаги 36,4 миллиарддан 13,6 миллиард еврога қисқарди.
2020 йил июнь ойида федерал ҳукумат Lufthansa’нинг молиявий аҳволини барқарорлаштириш учун авиаконцернга 9 миллиард евро ажратди. Ушбу ёрдам доирасида ҳукумат WSF фонди орқали ташувчининг 20 фоиз акцияларини тахминан 300 миллион еврога олди.
«Компания қайта тикланганида, давлат ўз улушини сотади ва умид қиламанки, кичик фойда билан, бу бизга нафақат ушбу компания учун, балки ҳозир бажаришимиз керак бўлган кўплаб мажбуриятларни молиялаштиришга имкон беради», - деганда ўша пайт молия вазири лавозимида ишлаган Олаф Шолц.
Умуман олганда, концерн ажратилган маблағнинг 2,5 миллиардини сарфлади. «Биз ёрдам пакетидан керакли даражада фойдаланишимизни доимо таъкидлаб келганмиз», деди Lufthansa бош директори Карстен Шпор. 2021 йилнинг кузида Lufthansa инқироздан чиқаётганини ва шунинг учун давлатни ўз эгалари орасидан олиб чиқишни ҳамда акцияларни сотишни бошлаш орқали олинган ёрдамни қайтаришни режалаштираётганини эълон қилди. Бу жараён 2 йил ичида якунланиши кутилган эди, аммо якунда қимматли қоғозлар тезроқ сотиб юборилди.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025