Ўзбекистон | 10:24 / 14.09.2022
8670
1 дақиқада ўқилади

Мўғулистон президенти Самарқандга етиб келди, уни Абдулла Арипов кутиб олди

Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши 22-мажлисида қатнашиш учун Самарқандга етиб келди.

Ухнаагийн Хурэлсух

ЎзА хабарига кўра, Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди. 

15-16 сентябр кунлари Самарқанд Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига мезбонлик қилади.

Ушбу тадбир ШҲТ етакчилари 2019 йилдан буён биринчи юзма-юз учрашуви бўлади ва Ўзбекистоннинг ташкилотдаги раислигига якун ясайди.

Самарқанд саммитида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Россия президенти Владимир Путин, Хитой раиси Си Цзинпин, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, Беларус президенти Александр Лукашенко, Эрон президенти Иброҳим Раисий, Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян иштирок этади

Мавзуга оид