Пашинян Самарқандга келмайди
13 сентябрга ўтар кечаси Ереван ва Боку чегарадаги вазият кескинлашгани ҳақида хабар берганди.
Никол Пашинян ШҲТнинг 15-16 сентябр кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган саммитида қатнашмайди. Бу ҳақда Спутник Арманистон хабар берди.
“Никол Пашинян Арманистондаги вазият сабабли ШҲТнинг Самарқандда бўлиб ўтадиган саммитида қатнашмайди”, дейилади хабарда.
13 сентябрга ўтар кечаси Ереван ва Боку чегарадаги вазият кескинлашгани ҳақида хабар берганди.
Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг сўзларига кўра, Озарбойжон билан содир бўлган тўқнашувларда 105 нафар арманистонлик ҳарбий ҳалок бўлган.
Пашинян Арманистон ёрдам сўраб Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига (КХШТ) мурожаат қилганини билдирган.
Аввалроқ ШҲТнинг Самарқанддаги саммитида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Россия президенти Владимир Путин билан Арманистон-Озарбойжон чегарасидаги жанговар ҳаракатларни муҳокама қилиши тўғрисида хабар берилганди.
ШҲТнинг Самарқанд саммитида Ўзбекистон, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларус, Эрон, Мўғулистон, Туркия, Озарбойжон, Туркманистон ва Арманистон етакчилари иштирок этиши маълум қилинган.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларациясини энг катта муаммо ва фожиа деб атади
21:21 / 17.10.2024
Ўзбекистоннинг ШҲТ бюджетидаги улуши маълум бўлди
00:12 / 13.09.2024
Лукашенко Қорабоғ атрофидаги воқеаларда Арманистон раҳбариятини айблади
00:10 / 10.09.2024