Ўзбекистон | 07:30 / 14.09.2022
6143
2 дақиқада ўқилади

Хитой Ўзбекистонда вакциналар ишлаб чиқариш бўйича 100 млн долларлик инновацион марказ ташкил этади

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда Марказий Осиёда ягона бўлган “Инновацион вакциналар маркази" ташкил қилинади.

13 сентябр куни ШҲТга аъзо давлат раҳбарлари саммити доирасида инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда Luye Invetment Group Co Ltd компанияси раҳбари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди. 

Унда Инновацион ривожланиш вазирлиги компания билан ҳамкорликда 2023-2028 йилларда умумий қиймати 100 млн долларга тенг бўлган “Инновацион вакциналар маркази”ни ташкил этиши бўйича меморандум имзоланди.

“Инновацион вакциналар маркази” – Марказий Осиёда ягона тўлиқ циклли биотехнологик ишлаб чиқиш корхонаси бўлиб, маҳаллий ва МДҲ мамлакатлари бозорини юқори технологик маҳсулотлар билан таъминлаш имконини беради. 

Лойиҳа доирасида гепатит А, гепатит Б, папиллома, қизамиқ, қоқшол ва бошқа касалликлар вирусларини даволашда ишлатиладиган умумий ҳажми 2 млрд долларга тенг бўлган 10 хил вакцинани йилига 200 млн дозада ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

“Инновацион вакциналар маркази"ни Тошкент вилоятида ташкил қилиш таклиф этилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид