Ўзбекистон | 13:40 / 15.09.2022
7835
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Ҳайратонда оғир шароитда яшаётган оилаларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатди

Ҳайратон шаҳридаги оғир ижтимоий шароитда яшаётган оилаларга инсонпарварлик ёрдами етказиб берилди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистоннинг Мозори-Шарифдаги консуллиги вакиллари томонидан 24 тоннадан иборат инсонпарварлик юклари Афғонистоннинг Балх вилояти, Ҳайратон шаҳрида оғир ижтимоий шароитда яшаётган оилаларга етказиб берилди

120 та оилага мўлжалланган 8 турдаги зарур озиқ-овқат маҳсулотлари (50 килограммдан ун, 25 килограммдан гуруч, 10 килограммдан шакар, 10 литрдан ёғ, 10 банкадан тушонка, 10 банкадан мураббо, 2 қутидан макарон, 2 қутидан лапша) Ҳайратон шаҳри маъмурияти раҳбари Халиуллоҳ Форуқий, Афғонистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда ташқи ишлар вазирлиги вакиллари иштирокида фуқароларга топширилди.

Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан 58 тонналик зарур озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат инсонпарварлик юклари Афғонистоннинг Балх вилояти шимолидаги Калдор туманида оғир ижтимоий шароитда яшаётган 420 та оилага етказиб берилганди.

Мавзуга оид