Ўзбекистон | 09:13 / 15.09.2022
1874
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга сут маҳсулотлари асосан Россиядан импорт қилиняпти

2022 йил 7 ойда Ўзбекистон 30 та хорижий давлатлардан 22,3 минг тонна сут маҳсулотларини импорт қилган.

Фото: Depositphotos

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, сут маҳсулотлари импорти ҳажми ўтган йил мос даври билан солиштирилганда 5,4 минг тоннага ошган. 

7 ойида Ўзбекистон энг кўп сут маҳсулотларини импорт қилган давлатлар орасида Россия етакчилик қиляпти – 8,4 минг тонна.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Беларус – 3,8 минг тонна;
  • Эрон – 3,8 минг тонна;
  • Қозоғистон – 3 минг тонна;
  • Литва – 627 тонна;
  • Франция – 591 тонна;
  • Туркия – 437 тонна;
  • Финландия – 247 тонна.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид