Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон ТИВ мамлакатнинг КХШТдан чиқиши тўғрисидаги хабарни рад этди
Таъкидланишича, КХШТ доирасидаги ҳамкорлик Қозоғистон ташқи сиёсатининг муҳим йўналиши ҳисобланади.
Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги мамлакат КХШТга аъзолигини тўхтатиши тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарни рад этди, деб ёзади StopFake.
"Қозоғистоннинг гўёки КХШТдан чиқиши тўғрисидаги маълумот мутлақо фейк ва ҳақиқатга мос келмайди. Қозоғистон КХШТнинг асосчиларидан бири, ташкилотнинг фаол иштирокчиси ҳисобланади. КХШТга аъзолик мамлакатимиз миллий манфаатларига тўла жавоб беради", - дейилади мамлакат ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
Қайд этилишича, КХШТ доирасида халқаро терроризм, ноқонуний миграция, гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний савдоси, трансчегаравий жиноятчилик, ахборот соҳасидаги таҳдидларга қарши чоралар ишлаб чиқилмоқда.
"КХШТ доирасидаги ҳамкорлик Қозоғистон ташқи сиёсатининг муҳим йўналиши ҳисобланади, мамлакатимизнинг КХШТдаги иштироки Қозоғистоннинг узоқ муддатли стратегик ҳужжатларида кўзда тутилган", - деб таъкидлаган вазирлик.
КХШТга 1992 йилда асос солинган. Ташкилотга Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон аъзо ҳисобланади.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
08:50 / 22.05.2025