Ўзбекистон | 15:08 / 15.09.2022
10500
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашди

Ўзбекистон ва Покистон етакчилари икки томонлама шерикликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Самарқандга ташриф буюрган Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашув ўтказди.

Давлат раҳбари дўст Покистон бош вазирини ташриф билан қутлаб, Самарқанддаги ШҲТ саммитида иштирок этаётгани учун миннатдорлик билдирди. Шаҳбоз Шариф самимий қабул ҳамда Покистондаги сув тошқинларидан жабрланганларга кўрсатилган инсонпарварлик ёрдами учун Ўзбекистонга ташаккур изҳор этди. 

Етакчилар икки томонлама, аввало, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва транспорт-транзит соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини батафсил кўриб чиқди. Ўзаро савдо кўрсаткичлари ўсиб бораётгани қайд этилди. Ўтган йилда улар 47 фоизга, жорий йил бошидан яна 10 фоизга ошди. Қўшма корхоналар сони 200 тага етди.

Транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Трансафғон темир йўли лойиҳасини тезлаштириш, савдо учун тўсиқларни бартараф этиш, товарларни ўзаро етказиб бериш учун қулай шароитлар яратиш муҳимлиги қайд этилди.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Мавзуга оид