Ўзбекистон | 13:12 / 16.09.2022
3086
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон президенти дунёда барқарор ривожланиш учун жиддий хавф туғдираётган муаммоларни санади

Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат раҳбарлари кенгаши тор доирадаги учрашувидан сўнг кенгайтирилган тартибдаги мажлис бошланди. Унда президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент дунёда ишонч ва ўзаро бир-бирини тушуниш тақчиллиги сезилаётган, қарама-қаршиликлар ва можаролар кузатилаётган бугунги шароитда барқарорлик ва хавфсизликка нисбатан кўплаб таҳдидлар кучайганини кўрсатиб ўтди.

Унинг фикрича, иқлим ўзгариши, сув ва табиий ресурслар етишмаслиги, пандемия ижтимоий-иқтисодий оқибатлари, энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлиги инқирози каби муаммолар барқарор ривожланиш учун жиддий хавф туғдирмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

“Ўзаро ишонч, адолат ва ҳамжиҳатликка талаб глобал миқёсда тобора ортиб бормоқда. Шу муносабат билан очиқ ва конструктив мулоқотни давом эттириш ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ талаб этилмоқда. Ташкилотимиз фаолияти шундай мулоқотни амалга ошириш мумкинлигини дунёга намоён этмоқда”, деди Шавкат Мирзиёев.

ШҲТ очиқлик ва блокларга қўшилмаслик тамойилларига қатъий содиқлиги туфайли иштирокчи мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлаб, халқаро ҳамкорликни муваффақиятли тарзда чуқурлаштираётгани таъкидланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид