Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Broоklyn турар жой мажмуасидан нархлар ошишидан олдин қулай нархларда хонадон харид қилишга улгуриб қолинг!
Аҳоли хонадонларни истагига биноан хоналарга бўлиш, ерости автотураргоҳи ва ободонлаштирилган ҳамда қўриқланадиган ҳудудда «Ақлли уй» тизими мавжуд.
Brooklyn - Маrokand's Sky компаниясининг замонавий турар жой мажмуаси бўлиб, келажакдаги яшовчиларнинг барча эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган. Ушбу лойиҳа турар жой, савдо ва ижтимоий инфратузилмани уйғун тарзда бирлаштирадиган кўп функцияли маконни яратишни ўз ичига олади.

Brooklyn турар жой мажмуаси саккизта бинодан иборат: олтита 20 қаватли ва иккита 10 қаватли турар жой блоклари. Бу ерда турли эҳтиёжлар учун хонадонлар мавжуд: бир хонали ва студия йўналишидаги хонадонлар - ёлғиз яшайдиганлар учун, икки ва уч хонали хонадонлар - кичик ва катта оилалар учун, шунингдек, 17 ва 18-қаватлардаги пентҳауслар.

Brooklyn турар жой мажмуаси Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида истиқболли ҳудудда бўлиб, «Буюк Ипак йўли» ва «Пушкин» метро бекатлари ўртасида жойлашган. Шунингдек, автобус бекатидан беш дақиқалик масофада жойлашган. Ушбу жойлашув сизга шаҳар марказига ва унинг атрофидаги ҳудудларга тезда боришга ёрдам беради. Ҳудуднинг ривожланган инфратузилмаси келажакдаги Brooklyn ТЖМ аҳолисининг ҳаётини янада қулайроқ қилади. Мажмуа яқинида учта мактаб ва учта болалар боғчаси, иккита поликлиника, «Корзинка» ва Tiin супермаркетлари жойлашган. Шунингдек, биноларнинг биринчи қаватларида нотурар иншоотлар - дўконлар, кафелар ва бошқа тижорат бинолари жойлашган бўлади.
Турар жой ҳудудининг қулайликлари.
Brooklyn турар жой мажмуаси ҳовлиси шундай режалаштирилганки, аҳоли бу ерда мажмуадан чиқмасдан бемалол вақт ўтказиши мумкин. Бу ердаги яшил майдонда сайр қилиш қуёш нурининг ортиқча иссиқлиги ва чангдан ҳимоя қилади, шунингдек ҳаво ифлосланиши ва шовқин даражасини камайтиришга эрилишилган.
Brooklyn турар жой мажмуаси ҳовлисида болалар учун ёзги ва қишки ўйин майдончалари мавжуд. Фаол дам олишни яхши кўрадиганлар учун спорт машғулот зонаси ва футбол майдони барпо қилинган. Ва қулай ёзги беседкаларда сиз ором олишингиз ёки яқинларингиз билан вақт ўтказишингиз мумкин.

Мажмуанинг ерости автотураргоҳига кириш фақат кўчалар томонидан амалга оширилади, шунинг учун ҳам ҳовлида автомобиллар ҳаракати бўлмайди. Икки қаватли ерости автотураргоҳи 750 ўринга мўлжалланган бўлиб, уларнинг ҳар бири Brooklyn турар жой мажмуаси аҳолисига ажратилади.

24 соатлик кузатув тизими ва қоровул хизмати эса Brooklyn турар жой мажмуасида яшаш хавфсиз бўлиш имконини беради. Мажмуага тегишли ҳудуд бегоналар учун ёпиқ бўлади.
Хонадонларни истагингизга биноан хоналарга бўлиш.
Brooklyn турар жой мажмуасидаги хонадонлар хоналарга бўлинмаган ҳолда топширилади, яъни уй эгалари ўз хоҳишларига кўра уй режасини тузишлари мумкин. Хонадонлар 3,2 м баландликда эканлиги инобатга олинса, яхши ҳаво айланишини таъминлайди ва ёритиш мосламаларининг керакли даражада ўрнатилишига ёрдам беради.

Brooklyn турар жой мажмуасининг яна бир афзаллиги бу - панорамали деразалардир. Улар шаҳар манзараларининг ажойиб кўринишини таъминлайди. Бундан ташқари, панорамали деразалар бўшлиқни визуал равишда кенгайтиради ва хонани табиий ёруғлик билан тўлдиришга ёрдам беради.
Қўшимча хизматлар ва қулай харид шартлари
Маrokand's Sky компанияси Brooklyn ТЖМ аҳолиси учун қўшимча хизматларни тақдим этади:
- хоналарни қисмларга бўлиш;
- дизайнерлик хизматлари;
- хонадонни мукаммал таъмирлаш хизмати.
Нархи:1 кв.м учун 8 млн сўмдан бошланади.
Турар жой мажмуасидаги хонадонларни қўшимча тўловларсиз 10 ойдан 14 ойгача режали бўлиб тўлаш асосида сотиб олишингиз мумкин.
Мурожаат учун рақамлар: (+998) 97-262-00-02, (+998) 93-818-05-23.
Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам 4-тор кўчаси, 92-уй.
Теlegram: t.me/welcometobrooklyn
Instagram: @jk.brooklyn
Facebook: fb.cоm/brooklinhousetashkent
Реклама