Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги банклардан яна бири ҳакерлар ҳужумига учради
Ижтимоий тармоқларда InfinBank’да ҳакерлик йўли билан пул маблағларини ўғирлаш ҳолатлари юз бергани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Банк маъмурияти мазкур хабарлар юзасидан расмий маълумот берди.
“Жорий йилнинг 3-5 сентябрь кунлари бир гуруҳ халқаро молиявий фирибгарлар хорижда жойлашган фиктив мерчант хизматларидан InfinBank’да ўзларининг жиноий шериклари номига очилган Visa пластик карталарига валюта маблағларини ўтказишга ва шу кунларнинг ўзида банкомат тизимларида нақдлаштириш, бошқа банкларнинг мобил иловалари, Humo ва Uzcard тизимида очилган карталар воситасида ўзлаштиришга уринган.
Ҳозирда жиноий гуруҳ аъзолари аниқланган. Гумонланувчилар қўлга олинган. Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ноқонуний ишлатилган ва ўзлаштирилган маблағларнинг бир қисми ундирилди ва қолган қисмини ундириш ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларда кўрсатилган суммалар ҳақиқатга тўғри келмайди. Суриштирув, тергов ва ундирув ҳаракатлари якуни бўйича қўшимча маълумот ва ахборотлар берилади”, — дейилади баёнотда.
Аввалроқ, Давр банкдан 15 млрд сўм пул ўғирлаган шахслар қўлга олингани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
23:49 / 29.04.2025
Франция Россия ҳарбий разведкасини мунтазам равишда киберҳужумлар уюштириб келганликда айблади
21:13 / 24.03.2025
Белгия давлат идоралари сайтлари ҳакерлар ҳужумига учради
13:36 / 20.03.2025