Ўзбекистон | 07:35 / 17.09.2022
5556
1 дақиқада ўқилади

Россияда 19 нафар ўзбекистонликнинг паспорти иш берувчи томонидан олиб қўйилди

Россияда Ўзбекистон фуқароларининг паспортлари олиб қўйилгани аниқланди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Қайд этилишича, Ханти-Мансийск автоном округи Няган шаҳрида 19 нафар Ўзбекистон фуқароларининг паспортлари иш берувчи томонидан олиб қўйилган. 

Шунингдек, хабарда айтилишича, ўзбекистонликлар ўрмон хўжалигида мажбуран ишлатилган ва ҳуқуқлари бузилган.

Фуқароларнинг мурожаати Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ханти-Мансийск автоном округидаги вакили томонидан ўрганилган ва Россия мутасадди ташкилотлар билан тезкор ҳаракатлар натижасида улар ҳужжатлари олиб берилган ва ҳуқуқлари тикланган.

Бундан олдин Россияда 12 нафар ўзбекистонликнинг паспорти иш берувчилардан олиб берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид