Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда қизнинг суратларини Telegram’да тарқатиб, шарманда қилган йигит ушланди
Қарши шаҳрида яшовчи 24 ёшли йигит ҳамшаҳари бўлган қизнинг видеотасвирлари ва суратларини Telegram’да тарқатиб, шарманда қилган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро Н.М. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс Telegram мессенжери орқали қизи Р.Ж.нинг шахсий бошқаларга кўрсата олмайдиган видеотасвирлари ва суратларини тарқатиб, шарманда қилаётганини билдирган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида видео ва фотосуратларни тарқатаётган шахс Қарши шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган Р.С. экани аниқланган.
Қайд этилишича, Р.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 141-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Қашқадарёда собиқ хотинининг шахсига оид маълумотларни интернетда тарқатишини айтиб 5 минг доллар талаб қилган шахс ушланганди.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
23:21 / 24.05.2025
Франция суди Дуровга Норвегиядаги форумда иштирок этишига рухсат бермади
18:29 / 23.05.2025
Ветнам ҳукумати Telegramʼни блоклашга қарор қилди
18:16 / 23.05.2025